Рио-де-Жанейрода Paraiso da Tuitui самба рақси мактаби танлови вақтида раққослар рақс ижро этаётган платформалардан бири бошқарувни йўқотиб, четдаги тўсиқларга бориб урилган.

Globo телеканалининг маълум қилишича, фалокат оқибатида 11 киши жароҳат олган. Кўп тонналик конструкция трибуналарни ажратувчи тўрга бориб урилган.   

Жабрланувчилар платформа ва тўр ўртасида сиқилиб қолганлар. Қутқарувчилар жабрланувчиларни чиқариб олиш учун металл кострукцияларни кесишларига тўғри келган. Маълум қилинишича, икки киши оғир жароҳатлар олган ва шифокорлар уларнинг аҳволини ўта оғир дея баҳоламоқдалар.