Сўров: Трампнинг ишини рекорд миқдордаги кам америкаликлар маъқулламоқда

Жаҳон 27 Февраль 2017 3585

NBC News / Wall Street Journal томонидан ўтказилган сўнгги сўровга кўра,  АҚШ президенти Дональд Трампнинг ишини маъқуллаш рейтинги 44 фоизга тенг. Бу президент ва амалдаги маъмурият учун рекорд даражадаги паст кўрсаткичдир.

Хабар қилинишича, Трамп ўз лавозимида аввалги етакчиларга қараганда рекорд миқдорда кам қўллаб-қувватлаш билан иш бошлади. 

18-22 февраль кунлари ўтказилган сўров натижасига кўра, америкаликларнинг 48 фоизи Трампнинг президент сифатидаги ишини маъқулламасликларини маълум қилишган бўлса, 32 фоиз кишилар унинг офисдаги биринчи ойи у бу ишни эплай олмаслигини кўрсатгани юзасидан фикр билдиришди.

Таъкидланишича, янги сўров Трампнинг конгресснинг ҳар икки палатаси олдидаги чиқишидан бир неча кун аввал пайдо бўлди. Бу анъанавий мурожаат бўлиб, унда президент мамлакат келажагини қандай кўраётгани ҳақида ўз фикрларини баён этади.

Аввалроқ Трамп Россия билан алоқаларини навбатдаги марта демократлар ҳамда ОАВ “ёлғони” деб атагани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 25842 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12147 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83763 Ўзбекистон
Қачонгача аросатда юрамиз?
Фото: Австралия партияси етакчиси сенат йиғилишига паранжида келди
20:59 25 Жаҳон
Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди
20:53 377 Жаҳон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 465 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 3083 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 1220 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3826 Спорт
Кўпроқ янгиликлар