Талабалар учун германиялик мутахассислар иштирокида PoetICH адабий семинари ўтказилади

Жамият 27 Февраль 2017 1528

Адабий семинар Германиядан Фарғона давлат университети ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига мутахассис сифатида таклиф қилинган И.Ландес ва С.Кречмерлар томонидан жорий йилнинг 4-11 март кунлари ўтказилади. Германиялик ёзувчи ва шоир М.Гаузе ҳамда театр педагоги П.Шёнхеррларнинг ҳам иштироки режалаштирилмоқда.

Адабий семинарда ФарДУ, ТМИ, ТХВУ, СМРИ, АндДУ, СамДЧТИ, УрДУ каби олий таълим муассасаларининг немис тилини ўрганувчи талабалари ҳамда ўқитувчилари иштирок этишади.

Семинар Германия элчихонаси билан ҳамкорликда ўтказилади ва унинг мақсади ҳукуматимиз томонидан республикамизда чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш борасида қабул қилинган қарорларни амалга оширишга қаратилган.

Кўпроқ янгиликлар