АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг янги бюджети шакллантирилишида Вашингтоннинг мудофаага харажатларини 54 млрд долларга оширмоқчи, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

"Биз камроқ харажатлар билан кўпроқ иш қилмоқчимиз, биз бу давлатни ишончли қиламиз", деб айтган Трамп.

Трамп, шунингдек, АҚШ инфратузилмасини модернизациялаш учун ҳам маблағларни оширишга ва камроқ аҳамиятдаги дастурларни молиялаштиришни анча қисқартиришга ваъда берди.