АҚШ президенти Дональд Трамп Россия билан алоқалари борлиги ҳақидаги миш-мишлар ортида Россияга ўн йилдан бери қўнғироқ қилмаганини айтди.

Президент тадбиркорлар билан учрашувда Трампдан "Россия бўйича" махсус прокурорнинг тайинлашинини қўллаб-қувватлаши ҳақида сўрашган.

Трамп бу саволга жавоб бермай, тадбиркорларга қараб "Мен Россияга ўн йилдан бери қўнғироқ қилмаганман", деб айтган.

Аввалроқ исмлари маълум қилинмаган амалдорларнинг New York Times нашрига маълум қилишича, Трамп президентлик кампаниясининг аъзолари АҚШдаги 2016 йилги сайловлар олдидан Россия разведкасининг юқори лавозимдаги ходимлари билан бир неча маротаба алоқа қилишган.