Суриялик оператор Холид Хатиб томонидан суратга олинган «Оқ дубулғалар» (White Helmets) қисқа метражли ҳужжатли фильми «Энг яхши қисқаметражли ҳужжатли фильм» йўналишида АҚШ киноакадемияси мукофотига сазовор кўрилди.

21 ёшли киноижодкор Холид Хатиб АҚШ президенти Дональ Трампнинг фармони туфайли тақдимотга ташриф буюра олмади.

 

АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги маълумотига кўра, тақиққа  Хатибга нисбатан топилган «салбий ахборот» сабаб бўлган.

40 дақиқа давом этувчи лентада «Оқ дубулғалар»нинг 3 нафар ходими ҳақида тасвирланади. Улар бомбардимонлар остида қолаётган сурияликларга ёрдам бериш учун Туркиядан Сурияга келишади. «Оқ дубулғалар» аъзолари ўзларини кўнгилли қутқарувчилар деб аташади, улар Башар Асад режимига қарши бўлади.