27 февраль куни Тошкент шаҳрининг Олой бозори яқинидаги кўп қаватли маъмурий бинода ёнғин чиқди. Facebook ижтимоий тармоғидаги «Водители Ташкента» гуруҳида жойлаштирилган видеода ҳодиса жойига етиб келган ўт ўчирувчилари кичик йўллардан бирида қолдирилган Malibu сабаб бироз ушланиб қолгани акс этган.

Натижада ўт ўчирувчилар бир гуруҳ одамлар билан биргаликда Malibu’ни маълум бир масофагача суриб бориб, нарвонли ўт ўчириш машинаси учун йўл очишган.

Ижтимоий тармоқдагилар Malibu эгасини танқид остига олишган.