«Вильярреал» президенти Фернандо Роиг Испания чемпионатининг «Реал»га қарши учрашувидаги (2:3) мағлубиятдан кейин ҳакамларнинг ўйиндаги ҳаракатларидан норозилигини билдириб ўтди.

«Мансано (учрашув бош ҳаками –  Tribuna.uz изоҳи) ва унинг ёрдамчилари стадионни «Реал» жамоасига тегишли сумкаларда тарк этишди. Менимча бу тўғри иш эмас.

Йўқ пенальтидан гол урган «Реал»нинг камбэки ҳақида гапириш ярамайди. Ҳамма бу вазият рикошет эканини айтди. Аммо рикошет дегани – 11 метрлик жарима зарбаси дегани эмас», – дея гапириб ўтган Роиг.