Йўлида адашиб қолган Суперменнинг видеоси интернет фойдаланувчиларига завқ улашмоқда. Reddit.com порталининг ўзида бу ролик 50 мингдан кўпроқ лайк тўплаган. Йўлда кетаётган машина билан ёнма-ён "учиб кетаётган" Криптон сайёраси вакилининг ҳайдовчидан тўғри йўлни сўраши, ҳайдовчининг эса бундан ҳеч ҳам ажабланмаган тарзда унга қаерга "учиши" кераклигини кўрсатиб бериши фойдаланувчиларда табассум уйғотиши муқаррардир.