Японияда ўз нусхасини қучиб олган тюлень ижтимоий тармоқ қаҳрамонига айланди

Жамият 28 Февраль 2017 3800

Япониянинг Момбецу шаҳри ҳайвонот боғи ходимлари “Твиттер”да ўзининг ўйинчоқ нусхаси билан ўйнаётган тюленнинг бир нечта тасвирини жойлаштирди. Жониворнинг суратларини Mashable нашри эълон қилди.

Ушбу постда қолдирилган изоҳларда бу тасвирларнинг ғоят таъсирли эканлиги айтиб ўтилган.

Ушбу тюлень ҳайвонот боғининг “Твиттер”даги аккаунти қаҳрамонларидан биридир. Ижтимоий тармоқда унинг овқатланиши, сайр этаётгани ва ўйнаётгани акс этган видеоларни учратиш мумкин.

Кўпроқ янгиликлар