БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти прогнозларига кўра, Ўзбекистон жорий йилги мавсумда (июль-июнь) дон импортини 2,737 млн тоннагача қисқартиради

Ўтган мавсумда дон импорти ҳажми 2,906 млн тонна бўлганди.

Ўзбекистоннинг ўзида бу йил буғдой ҳосили яхши бўлиши кутилаётгани ва маҳсулотнинг катта захиралари тўплангани эвазига импорт ҳажми қисқартирилиши учун шароит юзага келган. Бу мавсумда 7,905 млн тонна дон ҳосили олиниши кутилмоқда (ўтган йилдагига нисбатан -3 фоиз), шундан 6,748 млн тоннаси (-3 фоиз) буғдой.

Буғдой импорти ҳажми 2,5 млн тоннагача тушади. Ўзбекистонга юқори сифатли буғдой ва ун етказиб берувчи мамлакат Қозоғистон ҳисобланади (йилига ўртача 400 минг тонна атрофида ун экспорт қилинади).

Қайд этиш керакки, 2016 йилнинг кузида Ўзбекистонда ёғингарчилик етарли даражада бўлди ва бу дон маҳсулотлари ҳосилдорлиги юқори бўлишини таъминлайди.