Пентагон АҚШ президенти Дональд Трампга ИШИДга қарши кураш суръатларини тезлаштиришга имкон берувчи бир қатор таклифларни йўллади. Бу ҳақда манбага иқтибос келтирган ҳолда CNN телеканали маълум қилди.

Режа ўз ичига дипломатик, ҳарбий ва молиявий чораларни олган. Трамп маъмурияти "юқориси" бу режани муҳокама қилади. Таъкидланишича, бу муҳокамада Трампнинг ўзи иштирок этиши номаълум.

Аввалроқ Трамп АҚШнинг янги бюджетида мамлакатнинг мудофаага харажатларини 54 млрд долларга ошириши маълум қилинганди.