Диабет билан оғриган ўғлини очлик билан қийнаган ота-она 25 йилга озодликдан маҳрум этилди

Жамият 28 Февраль 2017 15193

2013 йилда Канаданинг Калгари шаҳридаги Радитлар оиласига тегишли уйда шифокорлар 15 ёшли Александрнинг вафот этганини қайд этишган. Ўлимга қаттиқ очлик фонида ривожланган бактериал сепсис сабаб бўлган. Ижтимоий ходимлар фикрига кўра, Эмиль ва Родика Радиталар атайин бир неча йил давомида болага керакли тиббий ёрдам олишига имконият яратишмаган, натижада болада бўлган назорат қилинмайдиган диабет шундай фожиали якунга олиб келган.

“Болада қориннинг ўзи йўқ эди, у жуда ориқ эди. Александр кийимлардан фақатгина таглик ва футболка бўлган. Уни топишганда – кўзлари очиқ эди, бироқ нафас олмаётганди”, - дея айтиб ўтди фельдшер Дебора Баумбэк.

Родика ва Эмиль Радита — Александрнинг ота-онаси

“Алекс кучли очлик туфайли пайдо бўлган бактериал сепсис оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Унинг ҳаётдан кўз юмаётганидаги ҳолати кутилмаганда ёки тез рўй бермади, бу бир неча ойлар, балки йиллар давомидаги аҳволидан кейин кузатилди”, - дея маълум қилган судья Хорнер.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, эр-хотин ўғиллари диабет билан оғришини тан олишмаган, ҳамда бу хасталик билан ҳеч қандай усулда курашишмаган. 2003 йилда беш ёшли Александр кучли очлик туфайли болалар касалхонасига олиб келинган. Унинг юзи кул рангда, қорни шишиб кетган, қўл ва оёқлари жуда ориқ, сочлари эса тўкилиб кетганди. Маълум бўлишича, болада диабетнинг жиддий босқичи бўлиб, даволанмаслик шундай даҳшатли оқибатларга олиб келган. Александр интенсив терапия курсидан кейин аста-секинлик билан ўзига кела бошлади, ижтимоий ходимлар эса ота-онаси - Родика ва Эмиль ўғилларига етарли даражада эътибор билан қарай олмайди, деган хулосага келишган. Суд қарорига кўра бола бир йилга вақтинчалик бошпанага жўнатилди.

2004 йилда суд ота-онанинг илтимоси билан қарорни қайта кўриб чиқди ҳамда Александрни уйга қайтарди, сабаби эр-хотин Радиталар ҳаёт шароитлари яхшилангани ҳақида бонг уришган. Родика ва Эмиль бола учун доимий шифокор топишлари, болага инсулин уколларини қилишлари ҳамда уйда таълим олиши учун шароит яратиб беришга ваъда қилишган.

Александр Радита вақтинчалик бошпанада, 2004 йил

Александрнинг ўлимидан сўнг полиция воқеа тафсилотларини ўргана бошлади ҳамда болада анчадан бери даволовчи шифокор бўлмагани, унинг таълим олишига эса ҳеч ким эътибор қаратмаганини аниқлади. Эр-хотинда Алексдан ташқари яна еттита фарзанди бўлиб, уларнинг аксарияти катта ёшда. Полиция қизлардан бирини сўроқ қилиш пайтида Родика ва Эмиль “шифокорларга дин туфайли ишонмасликлари”ни ҳамда болалардан ҳеч қайси бири касал бўлганида керакли тиббий ёрдамни олмаганини аниқлади.

Александрнинг сўнгги туғилган куни

“У шу даражада ориқ эдики, юзида худди тери йўқдек – фақатгина суяклар бордек тасаввур уйғотарди”, - деди фельдшер Дебора Баумбэк.

Эмиль ва Родика Радиталар биринчи даражали қотилликда айбдор деб топилди ҳамда авф этиш ҳуқуқисиз 25 йилга озодликдан маҳрум этилди. ОАВ хабарига кўра, ҳукм чиқарилган пайт эр-хотиндан ҳеч бири ҳис-туйғуларини умуман кўрсатмаган ва суд қарорига изоҳ беришмаган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 93950 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46029 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51315 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9160 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20012 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 98 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 427 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 321 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1193 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар