Архитектор Ricardo Bofill 1973 йилда Барселона шаҳри яқинида ярим вайронага айланган цемент заводига дуч келди. Ўшанда у La fábrica лойиҳасини бошлаб, саноат ҳудудидаги заводни тураржой ва ишхонага айлантиришга аҳд қилди. 

Завод Биринчи жаҳон уруши даврида ишлаган, шундан сўнг, узоқ вақт ташландиқ ҳолда бўлгани туфайли бино емирила бошлаган. Бофилл ва унинг жамоаси бир неча йилни таъмирлаш ишларига сарфлашган, биноларнинг айрим жойлари қисман бузилган.

Бундан ташқари, ўсимликларга ҳам катта эътибор берилган. Чирмовиқ ўтлар, эвкалиптлар, пальма ва зайтун дарахтларининг турли навлари экилган. 

Ҳозирда, собиқ завод хоналарининг бирортаси бошқасини такрорламайди. 

La fábrica лойиҳаси ишга туширилганига 40 йилдан ошгани ва янгиланган кўринишда фаолият кўрсатаётганига қарамай, архитектор ҳамон ўзининг ноанъанавий тураржойини такомиллаштиришда давом этмоқда.