Мўсулнинг ғарбий қисми қамалини давом эттираётган Ироқ қўшинлари шаҳар ҳокимияти биносига яқинлашди. Бу ҳақда армиядаги манбасига асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатди.

Ироқлик ҳарбийлар, шиа ва курд бўлинмалари ҳамкорлигида 2016 йилнинг 17 октябридан буён ИШИДга қарши олиб борилаётган кенг кўламли амалиётларни АҚШ авиацияси қўллаб-қувватламоқда. 17 январь куни Мўсулнинг шарқий қисми озод қилинди.

Февраль ойи ўртасида Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий шаҳарнинг ғарбий қисмини жангарилардан озод этиш учун жанглар бошлангани ҳақида эълон қилди. 24 февраль кунлари ироқлик ҳарбийлар шаҳар чеккасидаги жангарилар базасини яксон этди ва шаҳарга кирди, шунингдек, ушбу ҳудудда жойлашган аэропорт устидан назорат қўлга олинди.