«Йилнинг энг яхши стадиони» номига даъвогарлар маълум бўлди

Спорт 28 Февраль 2017 8775
Фото: "Краснодар" футбол клуби стадиони © fckrasnodar.ru

2016 йилда фойдаланишга топширилган стадионлар ичида энг яхшиси аниқлаш бўйича ўтказилаётган танловда ғолиблик учун курашадиган 10та стадион номи аниқ бўлди. StadiumDB.com сайтида ўтказилган сўровномада Россиянинг Краснодар шаҳрида қад ростлаган стадион ҳам киритилди.

«Краснодар»дан бошқа яна қуйидаги ареналар ғолиблик учун кураш олиб борадиган бўлишди:
«Альянц Арена» (Вена, Австрия), «Кейп Коста Арена» (Кейп-Кост, Гана), «Дачия Арена» (Удине, Италия), «Хард Рок Арена» (Майами, АҚШ), «Лондон Арена» (Лондон,  Буюк Британия), «Stadion Miejski (Шаҳар стадиони)» (Бельско-Бяла, Польша), «Медикал Парк Арена» (Трабзон, Туркия), «Сивас Арена» (Сивас, Туркия), «Водафон Арена» (Истанбул, Туркия).

Ҳакамлар ҳайъати беш нафар стадионлар лойиҳаси бўйича энг яхши архитектор деб танланган мутахассислардан иборат бўлади. Улар энг яхши стадионни аниқлашда учта критерияга эътибор беришади: стадион орқали ўйиннинг кўриш қулайлиги, жойлашув ихчамлиги ва инновацион талабларнинг бажаралиши.

Шунингдек, мухлислар ҳам сайтга кириб овоз бериш ҳуқуқига эга. Овоз бериш 6 мартга қадар давом этади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97410 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47041 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52000 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9459 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20247 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 877 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 340 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1382 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 1945 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 879 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар