Англия чемпионатининг 26-турида «Лестер» Клаудио Раньерининг истеъфога чиқарилишидан кейинги илк ўйинни «Ливерпуль»га қарши ўтказди. Лестердаги «Кинг Пауэр — Уолкерс» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги сенсацион ғалабаси билан якунланди.

Италиялик мутахассисга ёрдам бериб келган Крейг Шекспир қўл остида биринчи учрашув ўтказган жамоа илк дақиқаларданоқ биринчи рақам остида ҳаракат қилди.

28-дақиқада Жейми Варди ўз услубида ҳимоячилардан қочиб кетиб, Симон Минольени ожиз қолдирди - 1:0. Биринчи бўлимнинг ўзида ҳисобдаги устунлик оширилди - гол муаллифи Дэниел Дринкуотер.

60-дақиқага келиб «тулкилар» Вардининг дубли эвазига ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келиб қўйган эди. 68-дақиқада Фелипе Коутиньо «Ливерпуль»нинг ягона голини урди ва ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади.

Бу ғалаба «Лестер»нинг 2017 йилдаги АПЛ ўйинларида қўлга киритган илк ғалабасидир.

Бу ғалабадан сўнг «Лестер» очколари сонини 24тага етказиб, турнир жадвалида 15-ўринга кўтарилди ва хавфли ҳудуддан бироз узоқлашди. «Ливерпуль» эса 49 очкоси билан бешинчи ўринда.

Англия чемпионати, 26-тур
Лестер – Ливерпуль 3:1 (2:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 28 Варди, 2:0 – 39 Дринкуотер, 3:0 – 60 Варди, 3:1 – 68 Коутиньо. 
Лестер – Шмейхель, Симпсон, Морган, Ҳут, Фукс, Маҳрез (Грэй, 80), Дринкуотер, Ндиди, Олбрайтон (Чилуэлл, 90), Оказаки (Амарти, 69), Варди.
Ливерпуль – Миньоле, Клайн, Матип, Лейва (Вудберн, 84), Милнер, Лаллана (Орижи, 66), Жан, Вейналдум, Мане (Морено, 66), Фирмино, Коутиньо.