Нидерландияда 99 ёшли кампирнинг орзуси ушалди: у ҳибсга олинди

Жамият 28 Февраль 2017 12112
Фото: Nijmegen-Zuid Police via Facebook

Нидерландия полициячилари 99 ёшли кампирнинг орзусини рўёбга чиқаришди. Кампирнинг орзуси эса антиқа бўлган: у ҳибсга олинишини истаган. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.  

Таъкидланишича, "ҳибсга олиниш" кекса аёл ўз ҳаётида қилиб кўрмоқчи бўлган ишлар рўйхатидаги охиргиларидан бири бўлган.
 
Буни амалга ошириш мақсадида аёлнинг жияни Анни полиция билан олдиндан келишиб олган: кекса аёл кишанларда полиция бўлимига олиб кетилган ва камерага қамалган.

Маълум қилинишича, аёл бундай "эътибордан" ўзида йўқ хурсанд бўлган.  

Аввалроқ шунга ўхшаш воқеа АҚШда юз берганди: 102 ёшли кампирнинг орзусини рўёбга чиқариш учун уни ҳибсга олишга тўғри келган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31762 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17659 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68697 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58220 Жамият
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 2823 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9053 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Кўпроқ янгиликлар