АҚШда 2017 йилги «Оскар» мукофотларини топшириш маросими экранларда 32,9 млн телетомошабинни ўзига жалб этди, бу эса 2008 йилдан буён ушбу маросимга бўлган энг кам қизиқиш демакдир.

Reuters агентлиги хабарида қайд этилишича, тақдимот телетомошабинлари миқдори ўтган йилдагига нисбатан 4 фоизга камайган, 2016 йили маросим аудиторияси 34,4 млн кишини ташкил қилганди.

Шу билан биргаликда ушбу кинотақдимот ҳамон Америка телевидениесидаги энг оммабоп маросим бўлиб қолмоқда.

Бундан олдинги хабарларда «Оскар» якунидаги хатолик «Коинот гўзали» маросимидаги адашув ва АҚШдаги президентлик сайловларига қиёслангани айтилганди.