Сицилияда Этна вулқони отилиши бошланди

Жаҳон 28 Февраль 2017 3659

Италиянинг Сицилия оролида Этна вулқони отилиши бошланди. Бу ҳақда The Local хабар бермоқда.

Италия геофизика ва вулқоншунослик миллий институти маълумотига кўра, отилиш айни дамда кишиларга хавф туғдирмайди. Катания аэропорти одатий тартибда ишламоқда.

Этна вулқонининг отилиши сўнгги бор 2016 йилнинг майида юз берганди. Ўшанда вулқон бир неча соат давомида ёнбағирнинг шимолий томонидан кулни 3,5 километрлик баландликка отган. Отилиш лаванинг катта ҳажмдаги чиқариб ташланиши билан бирга кечган.

Маълумот учун, Этна вулқони Европадаги энг баланд бўлиб, уни отилиши доимий равишда юз беради. Этнанинг баландлиги 3,2 минг метрдан кўпроқни ташкил этади ҳамда отилишдан сўнг ўзгариб боради.

Кўпроқ янгиликлар