Туркияда террорчиликни тарғиб қилгани учун немис журналисти қўлга олинди

Жаҳон 28 Февраль 2017 3308
Фото: Дениз Юсел

Германиянинг Die Welt газетаси мухбири Дениз Юсел турк ҳукумати томонидан террорчиликни тарғиб қилиш ҳамда нафратни қўзғатишда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Истанбулдаги ОАВ хабар берди.

Қўлга олиш ҳақидаги қарор Истанбул суди томонидан чиқарилган, журналистнинг ўзи эса 18 февралдан қамоқда сақланаётганди.

Мухбир Туркия президентининг қариндоши, энергетика вазири Берат Олбайроққа тегишли электрон манзилдан материалларни эълон қилишда айбланмоқда. У 2016 йилнинг декабрида WikiLeaks томонидан бузиб кирилган. Хатларда турк ОАВ устидан назорат ҳамда ижтимоий тармоқларда жамоатчилик фикрини бошқариш мумкин бўлган махсус саҳифаларни яратиш масалалари муҳокама қилинган.

Туркия ҳукумати ҳаракати Берлинда кескин норозиликка сабаб бўлди, Германия канцлери Ангела Меркель эса суд қарорини “қайғули ва ачинарли” деб атади. “Ҳукумат (Германия – таҳ.) Туркия адлия тизими Юсел иши орқали барча демократик жамиятларда матбуот эркинлиги нақадар муҳим эканлигини ҳисобга олишидан умидвор", - дейилади канцлер баёнотида.

Маълумот учун, Юсел иккита – Германия ва Туркия фуқаролигига эга.

Кун янгиликлари
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11438 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46926 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8280 Ўзбекистон
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 176 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 980 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1211 Lifestyle
Ўзбекистонда доллар курси 4200 сўмга яқинлашди
Эгаси бўлмаган хонадонни 11,5 минг долларга сотиб юборган шахс ва унинг ҳамтовоқлари ушланди
16:25 1228 Жамият
Кўпроқ янгиликлар