Жорий йилнинг март ойида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Канаданинг САЕ компаниясининг Boeing-767 Full-flight-симуляторини (FFS) олади. 

Бу тренажёр ёрдамида авиакомпания учувчилари бу турдаги самолётларни учириш малакаларини мустаҳкамлайдилар. 

FFS Boeing-767 тренажёри авиацион тренажёрлар ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланган САЕ компаниясининг энг янги ишланмасидир. У замонавий дастурий таъминот, визуаллаштириш ва 6 та эркинлик даражасига эга ҳаракатчан тизимлар билан жиҳозланган, унда парвознинг ҳам ердаги, ҳам ҳаводаги турли сценарийлари бўйича машғулот ўташ мумкин. Бундан ташқари, симуляторнинг компьютер тизимига киритилган маълумотлар базаси унда дунёнинг исталган нуқтасига хаёлан парвоз қилиш ва дунёнинг кўплаб аэропортларида учиб-қўнишга имкон беради.

Тренажёрни техник қўллаб-қувватлаш учун 1-босқичда канадалик мутахассислар томонидан миллий авиакомпаниянинг ўқув-машғулот марказида авиакомпаниянинг 8 нафар муҳандиси ўқитилади ва улар FFS’га мустақил хизмат кўрсатишга рухсат оладилар.

Бугунги кундан МАКнинг тренажёрлар мажмуасида Боинг-757, А320 ва Ил-114-100 самолётларининг тренажёрлари мавжуд. Бу қурилмалар авиакомпанияга нафақат ўз учувчиларини, балки хорижий авиакомпаниялар учувчиларини ўқитиш бўйича хизматларни таклиф қилишга имкон беради.

Янги симуляторнинг жорий йилнинг июнида ишга туширилиши режалаштирилган.