«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Тошкентдан Рига орқали Нью-Йоркка бўладиган мунтазам парвозлар сонини оширади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, бугунга қадар Тошкентдан Нью-Йоркка парвозлар ҳар ҳафтанинг якшанба кунларида амалга оширилаётган эди.

Эндиликда, 30 мартдан бошлаб ҳафтанинг пайшанба кунларида ҳам Нью-Йоркка рейс бўлади.