Ўзбекистонлик спортчилар АҚШнинг нуфузли Arnold Sports Festival мусобақасида иштирок этади

Спорт 28 Февраль 2017 7857

2-5 март кунлари ўзбекистонлик спорчилар ҳар йил АҚШнинг Оҳайо штатида бўлиб ўтадиган машҳур Arnold Sports Festival спорт мусобақасида иштирок этади. Бу ҳақда Лола Каримова-Тиллаева Facebook'даги ўз саҳифасида хабар берди.

Arnold Sports Festival АҚШнинг энг нуфузли спорт фестивалларидан бири саналиб, шахсан Арнольд Шварценеггернинг ўзи бу мусобақани бевосита қўллаб-қувватлаб келади. 

Мазкур беллашув дунё атлетлари орасида катта обрўга эга. Arnold Sports фестивалида минглаб кучли полвонлар иштирок этиб, турли хил спорт йўналишлари, асосан, куч экстрими ва бодибилдингда баҳслашишади.

“Спортчиларимиз илк маротаба ушбу мусобақаларда 2015 йилда масрестлинг бўйича иштирок этишган. 2016 йилда эса ўзбекистонлик полвонлар Arnold Strongman мусобақаларида қатнашиб, ярим финал саралаш босқичига чиқишга муваффақ бўлишган", дейди Лола Каримова-Тиллаева. 
Мазкур спорт мусобақасида спортчиларимиз Сергей Трубицин, Хамза Примов ва Шуҳрат Алихоновлар куч экстрими, Олеся Гуреева эса масрестлинг бўйича иштирок этишади. 

Фото: Facebook.com/@lola.karimova.tillyaeva 
Кўпроқ янгиликлар