Франциялик полиция мергани мамлакат президенти Франсуа Олланднинг чиқиши вақтида тасодифан ўқ узиши оқибатида 2 киши жароҳатланди.

Бу вақтда жаноб Олланд Франция ғарбидаги Вильоньон шаҳридаги темир йўл участкаси очилиши муносабати билан нутқ сўзлаётганди.

Маълум бўлишича, маросим ҳудудида бўлган официант ва ишчилардан бири енгил жароҳат олган.

Parisien хабарида айтилишича, полициячи қурол ўқланганини текшириб кўраётганида бу воқеа содир бўлган. Айни вақтда ҳодиса юзасидан текширув олиб борилмоқда.

«Умид қиламанки, ҳеч қандай қўрқинчли иш содир бўлмаган», — деган Олланд ўқ овозини эшитганида.