2017 йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енчани қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат давомида таъкидланганидек, 1992 йилнинг 2 март куни БМТга халқаро муносабатларнинг тўлақонли субъекти сифатида қўшилган Ўзбекистон БМТ нуфузининг ошиши ва салоҳиятининг кучайишига ҳамда унинг Низомида кўрсатилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда муносиб ҳисса қўшмоқда.

Учрашувда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари муҳакама қилинди, шунингдек, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбатда БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Петко Драганов иштирок этди.