АҚШ конгресси сенати кўпчилик овоз билан конгрессмен Райан Зинкени АҚШ ички ишлар вазирлигига янги раҳбар этиб тайинлади.

Тахмин қилинишича, бу ҳақда яқин орада, вазир қасамёд қабул қилганда маълум қилинади.

55 ёшли конгрессмен "денгиз мушуклари" сифатида танилган АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари махсус вазифаларни бажарувчи кучларининг собиқ ҳарбийси ҳисобланади. У конгресс қуйи палатасининг Монтана штатидан аъзоси ҳисобланади. Бунгача Зинке ушбу штатнинг қонун чиқарувчи органи таркибига кирган.   

АҚШ ички ишлар вазирлиги кучишлатар бўлмай, федерал ерлар ва табиий захираларни қазиб олиш масалалари билан шуғулланади. Бундан ташқари, вазирлик америкалик ҳиндулар, Аляска ва Гавайи оролларининг туб аҳолиси билан боғлиқ турли дастурлар билан шуғулланади.