Янги кўп қаватли уйлардаги хонадонларни ҳокимиятлар тақсимлайди

Жамият 01 Март 2017 24297

2017 йилда Тошкентда 102та янги кўп қаватли тураржойлар барпо этилади. Улардаги хонадонларни туманлар ҳокимиятлари ҳузурида ташкил этиладиган ҳудудий комиссиялар тақсимлайди. “Ипотека банк”нинг Республика бошқармаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилинди, деб ёзмоқда Подробно.уз агентлиги.

Умуман, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «2017-2020 йилларда шаҳарларда кўп хонадонли арзон уйларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича Дастурни амалга ошириш чоралари тўғрисида»ги 2016 йил 22 ноябрдаги қарорига мувофиқ, республикада 2017-2020 йиллар мобайнида 945та кўп хонадонли тураржойлар қуриш режалаштирилган. 2017 йилда жами 191та, шундан 102таси Тошкент шаҳрида барпо этилади. 

«Тураржойга муҳтож бўлган фуқаролар шаҳар ҳокимиятлари ҳузурида ҳудудий комиссияларга ариза билан мурожаат қилишлари керак. Комиссия ижобий хулоса чиқариши учун мурожаат қилувчи кўп қаватли уйлардан биридаги хонадон танланади. Шу билан бир вақтда Ипотека банки бўлинмаларида хонадон нархининг 25 фоизи миқдорида бошланғич бадал тўланиб, ҳисоб рақами очилиши лозим», - деган Ипотека банкининг тураржойлар қурилишини молиялаштириш бошқармаси раҳбари Шуҳрат Тошпўлатов.

Матбуот анжуманида қайд этилишича, ўзига бириктирилган хонадонни харид қилиши учун банкка қатор ҳужжатларни тақдим этади. Улар орасида кредит олувчининг паспорти нусхаси, кредит олувчининг сўнгги 12 ойдаги даромадига доир иш жойидан маълумотнома кабилар бор. 

Кредит бошланғич 3 йиллик имтиёзли давр билан 20 йил муддатга тақдим этилади. Кредит бўйича дастлабки беш йилдаги фоиз ставкаси 7 фоизни, кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Банк харид қилинаётган тураржойнинг 75 фоизи миқдоридаги қийматини молиялаштиради. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4262 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5125 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20772 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49715 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3911 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2311 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4279 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2443 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3678 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3736 Технология
Кўпроқ янгиликлар