АПЛ клублари янада бойиш йўлини топишди

Спорт 01 Март 2017 6879

АПЛнинг 8та клуби янада кўпроқ маблағ ишлаб топиш мақсадида Sporting Group International компанияси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, компания клублар формасидаги чап қўл қисмидаги бўш жойга рекламалар жойлаштириш билан шуғулланади. Жамоалар бунинг эвазига йилига қўшимча 10 миллион фунт стерлинггача ишлаб топиши мумкин бўлади. Қўл қисмидаги реклама жойи титул ҳомийси тўлайдиган пулнинг 20 фоизини ташкил қилиши кутилмоқда. Мисол учун «Манчестер Юнайтед титул ҳомий сифатида Chevrolet‘дан йилига 47 млн. фунт олса, энди қўл қисмидаги реклама учун ушбу маблағнинг 20 фоизи, яъни салкам 10 млн. фунт қўшимча даромадга эга бўлади. Бир вақтнинг ўзида АПЛ логотипи футболканинг ўнг қўл қисмидаги жойини сақлаб қолаверади.

Ушбу масала бўйича келишув келгуси мавсумдан кучга кириши айтилмоқда. Ҳозирча 8та клуб бу бўйича шартномага имзо қўйган, бироқ яна 2 клуб титул ҳомий билан келишувга биноан кийимда бошқа логотипдан фойдаланиш ҳуқуқи йўқлиги учун бу шартномани имзолай олмайди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95095 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46357 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51579 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9285 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20094 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 394 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 476 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 412 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар