НАТОнинг май ойи охирига режалаштирилган йиғилиши пайтида Брюсселда кенг кўламли норозилик акциясини ўтказиш мўлжалланмоқда. Бу ҳақда иштирокчиларнинг тайёргарлик йиғилиши ҳақидаги ҳисоботидан маълум бўлди.

Таъкидланишича, акцияни таркибига дунёнинг 40дан кўпроқ мамлакати фаоллари кирувчи “Урушга йўқ – НАТОга йўқ” халқаро ташкилоти ўтказишни режалаштирган.

“Кўп кишилар НАТО нималигини билишмайди. Шунинг учун биз альянс амалга оширган жиноятлар ҳақида сўзлаб беришимиз керак”, - дейилади ҳужжатда.

Режага кўра, норозилик намойиши қатнашчилари “Урушга эмас, балки тинчликка сармоя кирит” плакатлари билан Бельгия пойтахти маркази бўйлаб ўтишади ҳамда ЕИ давлатларини НАТОни тарк этишга чақиришади.