БМТ Сурия авиациясини хлорли бомбаларни қўллашда айблади

Жаҳон 01 Март 2017 3530
Фото: Getty Images

Ҳалабни бомбардимон қилиш давомида Сурия авиацияси хлор моддаси қўшилган қўлбола бомбаларни ишлатган. Бу ҳақда БМТ мустақил комиссиянинг чоршанба куни эълон қилинган ҳисоботида айтилади.

Ҳисоботда маълум қилинишича, тақиқланган қурол 2016 йилда қўлланган ҳамда юзлаб тинч аҳоли вакилларининг ҳалок бўлишига олиб келди.

Шу билан бирга, ҳужжатда таъкидланишича, бомбалар айнан Сурия авиацияси томонидан ташланган. Комиссия маълумотларига кўра, Россия ҳарбийларининг ушбу воқеаларга алоқаси йўқ.

Кўпроқ янгиликлар