Фийоннинг рафиқаси ҳибсга олинди. У президентлик пойгасини тарк этадими?

Жаҳон 01 Март 2017 5311
Фото: Reuters

Франция президентлигига энг йирик мухолиф партия – “Республикачилар”дан номзод бўлган Франсуа Фийон президентлик пойгасидан чиқмаслиги ҳақида маълум қилди. Бу унга айбловлар қўйилиши мумкинлигига юз берди.

"Ҳа, мен президентлик лавозими учун номзод бўлиб қоламан", - дея айтиб ўтди Фийон журналистлар олдидаги чиқишида.

Бироқ Figaro газетасининг партиядаги манбаларга асосан хабар беришича, у сайловолди пойгасидан воз кечиши ҳам мумкин. 

Шу билан бирга, собиқ ҳукумат раҳбарининг ўрнига ким номзод бўлиши номаълум. Нашр маълумотига кўра, Фийон ўз ўрнини бошқа бир собиқ бош вазир - Ален Жюппега таклиф қилишга тайёр, бироқ бунга мамлакат собиқ президенти Николя Саркози қарши чиқмоқда.

Фийоннинг ўзи 15 март куни судга келиш ҳақида чақирув хати олганини тасдиқлади ҳамда Франция президенти ким бўлишини фақатгина сайловчилар ҳал қилиши кераклигини таъкидлаб ўтди.

Фийон ва унинг рафиқасига нисбатан текширув ишлари январь ойи охирида бошланди. Собиқ бош вазир агарда тергов ишига жалб этилса, сайловлардан ўз номзодини олишини маълум қилганди, бироқ бу ҳолат мамлакатда режим инқирози бошланишига олиб келишини кўп бора иддао қилган.

Пенелопа Фийон билан боғлиқ можаро у саккиз йил давомида парламентарий Франсуа Фийоннинг ёрдамчиси сифатида иш ҳақи олгани ҳақида хабарлар эълон қилинганидан сўнг авж олди. У парламентарийлар хизматини тўлашга мўлжалланган жамғармалардан маблағ олган. Худди шундай айбловлар Фийоннинг икки фарзандига ҳам тегишли бўлди.

Аввалроқ Франсуа Фийоннинг рафиқаси Пенелопа Фийон қўлга олингани ҳамда қамоққа жойлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38647 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14106 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90953 Ўзбекистон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 471 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2331 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 3319 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1495 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3701 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 674 Технология
Кўпроқ янгиликлар