Франсуа Фийон айбловларга қарамай, Франция президентлиги учун курашни давом эттириши ҳақида маълум қилди.

«Мен сайловдан ўз номзодимни олмайман. Мен — номзодман», — деган у ўз чиқишида.

2016 йилнинг ноябрида Фийон «Республикачилар» партиясидан президентлик сайловида номзод бўлганди.

У ва унинг хотини Пенелопга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Пенелопа Фийон билан боғлиқ можаро у саккиз йил давомида парламентарий Франсуа Фийоннинг ёрдамчиси сифатида иш ҳақи олгани ҳақида хабарлар эълон қилинганидан сўнг авж олди. У парламентарийлар хизматини тўлашга мўлжалланган жамғармалардан маблағ олган. Худди шундай айбловлар Фийоннинг икки фарзандига ҳам тегишли бўлди.

Аввалроқ Франсуа Фийоннинг рафиқаси Пенелопа Фийон қўлга олингани ҳамда қамоққа жойлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Фийон — сайловолди пойгасининг фаворитларидан бири. Сўровномаларга кўра, сайловнинг биринчи турида катта эҳтимол билан «Миллий фронт» етакчиси Марин Ле Пен ғалаба қозонади. Иккинчи турда эса ғалаба Ле Пеннинг икки асосий рақибидан бири — Фийон ёки Эммануэль Макронга насиб этиши тахмин қилинмоқда.