Германия Кубогининг чорак финали доирасида ўтказилиши белгиланган «Шпортфройнде» ва Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ёмон об-ҳаво шароити туфайли ўтказилмай қолди. 

Ўйин бош ҳаками Феликс Брих ўйиндан олдин газон ҳолатини текширган ва бундай об-ҳаво шароитида ўйинни ўтказишнинг имкони йўқ деб ҳисоблаган. Ўйинни қолдириш қарори маҳаллий мухлислар трибуналарга келиб жойлашган вақтда қабул қилинган.

Ундан олдинроқ «Боруссия» автобуси Лотте шаҳридаги стадионга бориш йўлида ботқоққа ботиб қолган. Автобусни трактор ёрдамида суришган.