Хитой уйғурларга қарши курашда ёрдам сўради

Жаҳон 01 Март 2017 24339
Фото: AFP

Хитой жаҳон ҳамжамиятидан уйғур мутаассибларига қарши курашда ёрдам сўради. Хитой ТИВ раҳбари 1 март куни шундай баёнот билан чиққан.

«Биз Шарқий Туркистондаги қуролли отрядлар Хитой хавфсизлиги учун хавф туғдираётгани ҳақида илк марта гапирмаяпмиз. Биз туркистонлик айирмачиларга қарши курашда халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилишни истаймиз», — деган ТИВ вакили Гэн Шуан.

ИШИД томонидан уйғур жангарилари қай тариқа ҳарбий тайёргарлик кўраётгани тасвирланган видеони намойиш этгач, Хитой ҳукумати янги аксилтеррор чораларни эълон қилди. ИШИДнинг Ироқдаги бўлими бир ярим соатлик видео тайёрлаган, унда уйғур жангариларининг ҳарбий машғулотлари тасвирланган, шунингдек, Шинжон-Уйғур мухтор ҳудуди манзаралари келтирилганди.

Расмий Пекин Сурия ва Ироққа ИШИД сафида жанг қилиш учун кетган уйғурларнинг Хитойга қайтишидан хавфсирамоқда. Ўтган вақтлар ичида Хитойнинг ғарбида уйғурлар ва ханлар ўртасидаги низолар туфайли минглаб кишилар ҳалок бўлган. Ҳукумат бу тўқнашувлар учун ИШИДни айблаган.

Шинжон-Уйғур мухтор ҳудудида мустақил Шарқий Туркистон давлатини тузишни режалаштирган радикал кучлар ҳаракатланади. 1990 йилдан буён Пекин бу кучларга қарши кураш олиб боради, бу зиддият туфайли бир неча юз киши ҳалок бўлган.

Уйғурларнинг кўпчилик қисми ҳукуматнинг зуғумларидан шикоят қилиб келади. Хитойда уйғурлар армия хизматига чақирилмайди ва полицияда ишлашига имкон берилмайди. Уйғурлар Шинжон-Уйғур мухтор ҳудуди аҳолисининг 72 фоизини ташкил қилади, бу ҳудудда ханлар улуши 26 фоизга яқинни ташкил қилади.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53689 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65615 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161248 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26984 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 196 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 86 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 563 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар