Ижтимоий тармоқларда ғаройиб пицца катта муҳокамага сабаб бўлди

Жаҳон 01 Март 2017 7567
Фото: Fotolia

Ижтимоий тармоқларда майонез ва нўхат қўшилган пицца сурати катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу ҳақида Mashable нашри хабар берди. 

"Интернет бизга мазали таомга нўхат қўшмасликни ўргатган", - дея ҳазиллашади мухбир Брайан Корбер. 

Пиццасеварларни жалб қилган сурат Twitter'даги FOX152 никли фойдаланувчи томонидан чоп этилди. 

Аксарият фойдаланувчилар бу ғояни танқид остига олишди ва унинг муаллифини "социопат" деб аташди. Ҳатто ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилишини айтиб таҳдид қилганлар ҳам бўлди.

"Мен полицияга қўнғироқ қиламан", - деб ёзади KeetPotato.

"Кўнглим айниши тўхтасин, сен билан жанг қиламан", - деб ёзади Оуэн Ханс. 

"911?.. Ҳозирнинг ўзида рўй бераётган жиноят ҳақида хабар бермоқчиман", - деб ёзади whiskey_neat.

"Ананасли ва ананассиз пиццахўрлар, сиз ўз келишмовчиликларингиз ҳақида унутиб, бу разолатнинг устидан ғалаба қозонишингиз керак", - деб ёзади fatsoburgers.

"2012 йилда, имкон борида ўлиш керак эди", - дейди Pz_CKY.

Баъзилар суратга гифлар орқали муносабат билдирди. 

"Қараб бўлмайдиган" пицца ҳақида хабар берган BuzzFeed портали ўқувчилар орасида қандай шарт билан уни ейишга рози бўлардингиз деган мазмундаги саволномани эълон қилди. 

Аксарият — 18 фоиз киши бу пиццани 1000 доллар эвазига ейиши мумкинлигини маълум қилган. Иккинчи ўриндаги кўп овоз тўплаган жавоб - "мен.. ўйлашимча, унинг кўриниши ёмон эмас (15 фоиз). 13 фоиз киши бу таомни 100 минг доллар ва ундан кўпроқ пул эвазига ейишга тайёр эканини билдирган. 

Кўпроқ янгиликлар