Жиноятчилар америкалик боксчи кичик Флойд Мейвезернинг Лас-Вегасдаги уйидан 120 минг фунт стерлинглик буюмларни ўғирлаб кетишди.

Британиянинг Mirror нашри берган хабарга кўра, кичик Мейвезер Лос-Анжелесда ўзининг 40 ёшини нишонлаётган пайтда, жиноятчилар эшикни бузиб уйга киришган, сўнгра бир қанча қимматбаҳо буюмларни, хусусан соатларни ўмариб кетишган. Ўғирлик туфайли етказилган зарарнинг умумий миқдори 120 минг фунт стерлингга баҳоланмоқда.

Аввалроқ катта Флойд Мейвезер UFC’нинг ирландиялик жангчиси Конор Макгрегор билан ўғлининг ўрнига жанг ўтказишга тайёрлигини маълум қилганди.