Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 966-рақамли қўшма ҳарбий қароргоҳга ташриф буюрди. Бу ҳақида ТАСС агентлиги хабар берди. 

Корея халқ армияси олий бош қўмондони қуролланиш, ҳарбий техника, операцион фаолият режаси ва ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш дастури билан яқиндан танишди. Ким Чен Ин "унинг шахсий таркиби социалистик мамлакат ҳимоясини таъминлаш учун юқори ҳарбий тайёргарликни сақлаб қолишига" ишонч билдирди.

Давлат раҳбари ҳарбийларга алоҳида эътибор беришини намоён қилиш мақсадида улар билан бирга суратга тушди. 

Таъкидланишича, Ким Чен Ин жорий ойда кутилаётган Америка-Жанубий Корея ўқув машғулотлари арафасида ҳарбий қисмларни кўздан кечирмоқда.