Қозоғистонда ҳукумат ўртасида ваколатларни тақсимлаш бўйича конституцияга кирилиши мумкин бўлган тузатишларни муҳокама қилиш доирасида келиб тушган таклифлар орасида инглиз тилига давлат тили мақомини бериш ҳам бор. Бу ҳақда мамлакат президенти маъмурияти раҳбари Одилбек Жаксибеков хабар қилди.

"Шунингдек давлат тили ўрнини кучайтириш ҳамда инглиз тилига расмий мақом бериш бўйича таклиф ҳам бор", - дея айтиб ўтди амалдор Остонада ҳукумат ўртасида ваколатларни қайта тақсимлаш бўйича ишчи гуруҳ йиғилишида. Қозоғистон президенти маъмурияти раҳбарининг сўзларига кўра, тузатишларга оид умумхалқ муҳокамаси доирасида “турли” таклифлар келиб тушган.

Бундай таклифлар орасида: этник қозоқларни фуқароликка қабул қилиш тартибини енгиллаштириш, ўлим жазосини бутунлай тақиқлаш ва ҳоказолар бор. Аҳолиси 17,7 миллион кишидан кўпроқни ташкил этувчи Қозоғистонда 130та миллат вакиллари истиқомат қилади ҳамда қозоқ тили давлат тили ҳисобланади. Шу билан бирга, давлат ташкилотлари ҳамда маҳаллий бошқарув органларида қозоқ тили билан бирга рус тилидан ҳам расман фойдаланилади.