Ниҳоят: украиналиклар ЕИга визасиз кира олишади

Жаҳон 01 Март 2017 9655

Европарламент ва ЕИ Кенгаши вакиллари Украина билан виза тартибини бекор қилиш бўйича норасмий равишда келишиб олишди. Бу ҳақда Европарламентнинг расмий сайтида маълум қилинган.

«Украина фуқаролари норасмий келишув доирасида ЕИга киришлари мумкин. Ўзгаришлар кучга кирганидан сўнг, биометрик паспорт эгалари ЕИга 180 кунлик даврнинг 90 куни мобайнида бизнес, сайёҳлик ва оилавий сафарларни амалга оширишлари мумкин бўлади», — дейилади хабарда. 

Шу билан бирга, унда визасиз тартиб ишлаш ҳуқуқини бермаслиги алоҳида таъкидланган. Бундан ташқари, визасиз борди-келди тартиби Буюк Британия ва Ирландия ҳудудига жорий қилинмайди. 

Эндиликда, бу келишувни Европарламентнинг соҳа қўмитаси ва ЕИ Кенгаши тасдиқлаши керак.

Кўпроқ янгиликлар