Украинанинг "Батькивщина" партияси етакчиси Юлия Тимошенко АҚШнинг Украинадаги элчиси Мари Йованович билан яширинча учрашув ўтказди. Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, яккама-якка мулоқот дипломатик миссия биносида эмас, балки сиёсий партия офисида бўлиб ўтган.

Ҳозирча “газ маликаси” ва америкалик дипломат нима ҳақида суҳбат қуришгани номаълум. Бироқ уларнинг учрашгани ҳақидаги маълумотлар "Батькивщина" сайтида ҳам берилмаган.