Солиқ қарзларини ундиришда кам таъминланган оилаларга ёрдам бериладими?

Ўзбекистон 01 Март 2017 10876

2017 йил 1 март куни Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасида Суд ижро департаменти ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими бошқаруви ва бўлинмалари иштироки қўшма семинар йиғилиш ташкил этилди. 

Йиғилишда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алишер Валиев, Солиқ бўйича қарзларни мажбурий ундириш бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Ражабов, Суд ижро департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи Акром Рустамов ва бошқалар иштирок этишди. 

Семинар вақтида Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрда қабул қилинган “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилингани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлаш борасидаги ишлар таҳлил қилинди. 

Шунингдек, давлат раҳбарининг 2016 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг амалга оширилиши, солиқ қонунчилигидаги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида фуқароларни хабардор қилиш бўйича қилинаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. 

Солиқ кодексининг 56 ва 61 моддаларига киритилган ўзгартиришларга кўра, юридик ва жисмоний шахслар томонидан солиқ қарзи бир йил мобайнида тўланмаса, солиқ қарзининнг меъёридан қатъи назар судга берилиб, суд ижрочилари орқали мажбурий ундириш тартиби белгиланади. 

Йиғилишда бошқармалар томонидан соҳага оида қатор таклифлар берилди:

•  Эндиликда суд ижрочиларнинг 90 фоизи маҳалла фуқаролари йиғини фаоллари билан биргаликда тегишли манзилга бориб, солиқларни мажбурий ундириш билан шуғулланади;

•  Солиқларни тўлаш учун молиявий жиҳатдан имкони бўлмаган, кам таъминланган инсонларнинг яшаш шароити маҳалла ва суд ижрочилари томонидан тўлақонли ўрганилади. Уларга ижтимоий ёрдам бериш учун кам таъминланган инсонларнинг қарздорлиги ҳомийлар томонидан қопланишида маҳалла раислари, оқсоқоллар, қўшниларнинг ўрни жуда катта. Шу сабабли, кам таъминланган оилаларга вазминлик билан муносабатда бўлиб, керакли ёрдамларни қўллаш талаб этилади.

•  Эндиликда солиқ ундириш учун маҳаллаларга борилганда, суд ижрочиларига ОАВ ҳам бириктирилади. Бу эса фуқароларнинг шароитини ўрганиб, холислик билан ишга ёндошишда ўз хиссасини қўшади. 

Бундан ташқари, йиғилишда айрим муаммолар ҳамда йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокама қилинди. Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, ҳукумат томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонлар бўйича чора-тадбирларни ўтказиш белгилаб олинди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17662 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48071 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21996 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1659 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2864 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1518 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1826 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1746 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар