Трамп: Америка ўз чегараларини очиб қўйиб бошқаларнинг чегарасини қўриқлаган

Жаҳон 01 Март 2017 3687

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Конгрессдаги илк маърузасида таъкидлашича, Америка бошқаларнинг чегарасини ҳимоя қилиш билан банд бўлган, аммо ўз чегараларини очиқ қолдирган. Шу билан бирга, триллионлаб долларларни ҳавога совурган.

"Биз бошқа мамлакатлар чегараларини ҳимоя қилдик, аммо ўз чегараларимизни ҳаммага, шу жумладан гиёҳвандларга ҳам очиқ қолдирдик. Ҳозирда уларнинг сони беқиёс даражага етди", — деди Трамп. 

"Бундан ташқари, биз хорижда триллионлаб долларларни сарфладик, бу вақтда инфратузилмалар ва уйларимиз вайронага айланиб борди", — деб қўшимча қилди Америка етакчиси.

Кўпроқ янгиликлар