Украина ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатнов ёзда йўлга қўйилиши мумкин

Жаҳон 01 Март 2017 2261

Украина ва Ўзбекистон Киев ҳамда Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиаташувларни янгилаш юзасидан музокараларни давом эттиришмоқда, деб хабар қилган Украина дипломатик миссияси раҳбари Юрий Савченко Спутник Ўзбекистон нашрига.

Савченконинг сўзларига кўра, бу масала ўтган йилнинг декабрь ойида икки давлат раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган телефон мулоқоти давомида кўтарилган. Натижада барча тегишли давлат тузилмаларига тегишли жиҳатларни ишлаб чиқиш топшириғи берилган.

“Ўзбекистонга яқинда Украина давлат авиахизмати делегацияси ҳамда "Украина халқаро авиалиниялари" вакиллари ташриф буюришган эди. Улар Ўзбекистоннинг тегишли давлат хизматлари ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси вакиллари билан учрашдилар”, дейилади хабарда

Учрашув натижасини ижобий деб ҳам аташ мумкин: иккала авиакомпания ҳам икки давлат пойтахтлари ўртасида авиапарвозларни қайта тиклашга тайёр эканликлари ва бу зарурлигини қайд этишди, аммо бу ерда рейслар частотаси муаммо бўлиб турибди", — дея таъкидлаган украиналик дипломат.

Ўзбекистон томон яқин муддатда Украинага авиаташувларни йўлга қўйишга тайёр. Парвозлар мунтазамлиги ҳозирча ҳафтасига бир кунни ташкил этиши Тошкентга маъқул келмоқда. Кейинчалик рейслар сони кўпайтирилиши мумкин.

Бошқа бир томондан эса Украина авиакомпанияси ҳафтасига икки марта рейсларни амалга оширишга тайёр. Нега деганда, уларнинг фикрича фақат шундагина бу парвозлар иқтисодий томондан фойда келтириб, ўзини оқлаши мумкин.

"Мен яна шуни айтмоқчиманки, "Украина халқаро авиалиниялари" ҳафтасига яна икки-учта қўшимча рейсларни очишга ва Самарқанд, ҳамда Фарғона водийсига парвозларни амалга оширишга тайёр. Аммо Ўзбекистон авиалиниялари ўзининг тўғридан-тўғри рейсларида йўловчилар камайиб кетишидан ҳавотир олмоқда. Қисқаси, томонлар рейсларни очиш керак, деган тўхтамга келганлар, аммо барча шартлар хусусида келгуси — март ойида бўлиб ўтадиган учрашувда келишиб олиш режалаштирилмоқда. Умид қиламанки, келаётган ёз мавсумида бу йўналишда бирор натижага эришамиз", — деган Юрий Савченко.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71369 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37171 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21521 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81189 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61903 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 632 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 484 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 540 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 233 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 517 Маданият
Кўпроқ янгиликлар