Ўзбекистон банклари Uzpaynet агентларини терминаллар билан таъминлай олмади

Ўзбекистон 01 Март 2017 42620

Ўзбекистонда фаолият юритувчи Uzpaynet компанияси агентлари 1 мартдан ўзлари истар-истамас қоидабузарлар тоифасига кириб қолишди. 

Бугун ҳам кечагидек, Тошкент ва бошқа шаҳар ҳамда туманларда PAYNET хизмати орқали тўловлар учун фақат нақд пул қабул қилинмоқда. «Терминал йўқми?» саволига ходимлар елкаларини учириб қўйишмоқда. Шундай ҳолатга дуч келган Podrobno.uz ходими ушбу масала юзасидан изоҳ сўраб Uzpaynet компаниясига мурожаат қилган. 

«Ўзбекистон Президентининг 15 февралдаги «Пул айланмасини такомиллаштириш ва пластик карточкалар орқали тўловларни ривожлантириш тўғрисида»га қарори қабул қилинганидан сўнг, биз барча агентлар билан боғланиб, терминаллар бор-йўқлиги борасида ўзига хос инвентаризация ўтказдик. Кўпчиликда бу қурилма йўқлиги аниқланди. Бизнинг талабимиз бўйича барча агентлар зудлик билан ўзларига хизмат кўрсатувчи банклар билан боғланишган ва терминал сўраб ариза ёзишган», - деган компаниядаги агентлик манбаси. 

Уларнинг мурожаати эса ўтган давр мобайнида ижобий ҳал этилмаган, чунки маълум бўлишича, банклар ихтиёрида катта миқдорда терминаллар бўлмаган, борлари ҳам тадбиркорлик субъектларига тарқатилган. Президент қарорида етишмаётган терминаллар «қисқа муддатда» олиб келиниши, рўйхатдан ўтказилиши ва талабгорларга етказилиши уқдирилганди.

Умуман олганда шундай вазият юзага келишини кутиш мумкин эди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу қарори эълон қилингач, пойтахт ҳокимиятида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси вакилининг маълум қилишича, чакана савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш шохобчаларини инвентаризациядан ўтказиш бўйича илк 4 кунда 1700га яқин терминал етишмаслиги аниқланган. «Текширув якунида 5000−6000 терминал етмаслиги аниқланиши эҳтимол», - дейишганди солиқчилар. 

Қисқа муддат, яъни 14 кун мобайнида бундай танқисликнинг ўрнини тўлдириш имкони бўлмаган кўринади. Шунга кўра, 1 мартдан терминали йўқ чакана савдо ва пулли хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолият юритишлари ноқонуний ҳисобланади. Шу ўринда савол туғилади: терминал олишни хоҳлаётган, аммо терминални ололмаётганлар нима қилсин?

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90674 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45065 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50640 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8908 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19748 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 469 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 732 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 1133 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 754 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 536 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар