Ўзбекистонда халқаро ёшлар саммити бўлиб ўтади

Жамият 01 Март 2017 3930

Ўзбекистонда иккинчи бор Халқаро ёшлар саммити бўлиб ўтади. Шу йилнинг 24 – 26-март кунлари Ўзбекистон Инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси (UzTEA) қошида ташкил этилган “Ёш етакчиларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси” доирасида Халқаро ёшлар саммити ўтказилади.

Ўтган йилнинг 25-27 март кунларида Ўзбекистон талаба ёшлари ва халқаро вакиллар иштирокида “Миллий қадриятлар, келажагимиз пойдеворидир” мавзусида илк бор ишчи тили инглиз тили бўлган Саммит ўтказилганди. Тадбирда қатнашиш учун 1000дан ортиқ ариза ва мурожаатлар келиб тушган ва улардан 300 нафари саралаб олинган.

Бу йилги Саммитга фаол қизиқиш юқоридаги рақамларнинг янада ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлди. 24 февраль санасига қадар давом этган қабул жараёни мобайнида 2099 нафар халқаро ва маҳаллий қизиқувчи ёшлар томонидан аризалар келиб тушгани қайд этилди.

Аризалар сараланиб, муносиб топилган ёшларга жавоб хатлари жўнатилган. Халқаро Ёшлар Саммити доирасидаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш учун тадбирнинг расмий сайти - iys.yldp.uz , Facebook (https://www.facebook.com/TashkentYouthSummit/) ва Instagram (https://www.instagram.com/iystagramuzb/) тармоқларидаги саҳифаларини кузатиб бориш мумкин.

 ЎзМУ журналистика факультети талабаси Мирзаёр Эркинов тайёрлади

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50450 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66437 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35552 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20367 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77328 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60877 Жамият
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
20:34 866 Спорт
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 349 Жаҳон
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 426 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар