Канададаги Оттава университети мутахассислари оддий олмалардан инсон ҳужайралари ва тўқималарини етиштириш усулини ишлаб чиқишди. BBC шу мавзуга оид видео билан бўлишди

Видеода мазкур ихтиро тўқимачилик муҳандислиги олдида турган жиддий вазифа эканлиги таъкидланади. Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, бу технология регенератив тиббиёт олдида янги имкониятлар эшигини очади. 

Олимлар келгусида мазкур технология ёрдамида бундан-да мураккаб органлар яратишга уриниб кўришмоқчи.