2016 йилда Европа Иттифоқи мудофаага қанча маблағ сарфлагани маълум

Жаҳон 02 Март 2017 3269
Фото: AFP

2016 йилда Европа Иттифоқига аъзо-давлатлар мудофаа соҳасига 206,1 миллиард евро сарфлашди. 2012 йилда бу кўрсаткич 199 миллиардни ташкил этганди. Бу маълумотлар Халқаро стратегик тадқиқотлар институти ва Стокгольм дунё муаммолари тадқиқот институти томонидан эълон қилинди. 

АҚШ президенти Дональд Трамп НАТОнинг Европадаги аъзоларидан мудофаа харажатларини ЯИМнинг 2 фоизига қадар оширишни талаб қилди. Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер куни кеча, бугунги  хавфсизлик билан боғлиқ вазият Европа Иттифоқи давлатларидан мудофаа бюджетларини оширишни талаб этаётганини маълум қилди. Бироқ бу иқлим ўзгаришлари билан кураш ва ривожланаётган давлатларни қўллаб-қувватлашга салбий таъсир кўрсатмаслигини керак.

Маълумотларга кўра, НАТОга талаб этилувчи ЯИМнинг 2 фоизлик кўрсаткичидан фақатгина Греция ва Испания ошган, мос даражани эса Буюк Британия қайд этган. Ушбу уч мамлакатга умумий ҳисобда ЕИнинг 2016 йилдаги барча мудофаа харажатларининг 60 фоизи тўғри келди. Шу билан бирга, 2014 йилдан ЕИнинг 14 давлати мудофаа бюджетларини оширишган.

Экспертлар маълумотига кўра, мудофаага харажатларнинг энг кўп ҳиссаси Ғарбий Европа давлатларига тўғри келди – 139,7 миллиард евро (Австрия, Бельгия, Франция, Германия, Ирландия, Люксембург, Нидерландия). Жанубий Европа мамлакатларига эса 38,7 миллиард евро (Хорватия, Кипр, Греция, Италия, Мальта, Португалия, Словения, Испания), Шарқий Европа мамлакатларига - 14,9 миллиард евро (Болгария, Чехия, Венгрия, Польша, Руминия, Словакия), Шимолий Европа мамлакатларига - 12,8 миллиард евро (Дания, Эстония, Финляндия, Латвия, Литва, Швеция) тўғри келган.

2014 йилда НАТОнинг Уэльсдаги йиғилишида унинг барча иштирокчилари 10 йил давомида мудофаа харажатлари миқдорини ЯИМнинг 2 фоизига ошириш ҳақида мажбуриятни олганди. Бу Шимолий Атлантика альянси таркибига киришда ҳар бир мамлакатга тавсия этилади. НАТО маълумотига кўра, айни дамда харажатлар даражасини альянснинг 28 аъзо-давлатидан атиги 5таси бажармоқда – АҚШ, Буюк Британия, Польша, Греция ва Эстония.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар