АҚШ аэропортининг янги "қирралари" намоён бўлмоқда

Жаҳон 02 Март 2017 10945

26 февраль куни африкалик муҳандис-дастурчи Селестин Омин иш бўйича Нигериядан Нью-Йоркка йўл олди. Бироқ аэропортга келгач, кутилмаган муаммога дуч келди. АҚШ божхона ва чегара хизматлари ходимлари унинг ҳақиқий касбини кўрсатганига ишонишмади ва унга ўз йўналиши бўйича бир неча вазифа беришди. Бу ҳақида LinkedIn'да хабар берилди

Оминнинг сўзларига кўра, у Америкага биринчи марта келиши. У бундан бир неча ой олдин Andela стартапининг  катта техник маслаҳатчиси этиб тайинланганди. Бу стартап истеъдодли африкалик дастурчиларга АҚШда иш берувчиларни топишга кўмаклашади. Февраль ойида Омин қисқа муддатли Америка визасини қўлга киритди ва маҳаллий First Access сервисига ёрдам бериш учун Нью-Йоркка йўл олди. 

Andela ходими бўлган самолёт 24 соатлик парвоздан кейин Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортга қўнди, бироқ Омин божхона кўригидан ўта олмади. Унинг сўзларига кўра, божхона ходими унга ташриф мақсади ва иш ҳақида бир неча саволлар берган, шундан сўнг алоҳида хонага ўтишни сўраган. 

Тахминан бир соатлардан кейин хонага иккинчи ходим кирган ва Оминнинг визада қайд этилган иш жойи ҳақиқатга тўғри келадими ёки йўқ - сўрай бошлаган. Африкалик меҳмон маълумотнинг ҳақиқат эканини тасдиқлаганидан сўнг офицер унга қоғоз ва ручка бериб, ўз касбини тестга жавоб бериш орқали исботлашни таклиф қилди. 

АҚШ божхона ва чегара хизмати Омин учун икки савол тайёрлаганди.

Етти йилдан бери муҳандис-дастурчи бўлиб ишловчи Оминнинг таъкидлашича, саволлар худди офицерлар Google'дан "Муҳандис-дастурчидан сўраш мумкин бўлган саволлар"ни қидиргандек тузилган. У парвоз вақти ва офицерларни кутиб чарчаган бўлса-да, вазифаларни бажаришга ҳаракат қилган. Омин 10 дақиқада жавобларни ёзиб узатган, бироқ божхона ходимлари уларнинг нотўғри эканини айтишган. 

Оминнинг таъкидлашича, у "техник" жиҳатдан саволларга тўғри жавоб берган, офицерлар эса уларни тушуниш учун етарли билимга эга бўлишмаган. 

Кейинроқ Оминни қўйиб юборишган. Офицер унга барибир ишонтира олмаганини айтган. Маълум бўлишича, улар Andela ва First Access'га қўнғироқ қилгачгина мамлакатга киришга рухсат беришган. Африка  стартапи ҳаммуассиси Кристина Сасс бу маълумотни тасдиқлади. Сервис муҳаррири изоҳ талаб қилиб АҚШ божхона ва чегара хизматига мурожаат қилган, лекин ҳеч қандай жавоб олмаган. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31728 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69074 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9427 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131494 Жамият
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 3 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 496 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 3474 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 391 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Кўпроқ янгиликлар