АҚШнинг Орегон штати Риддл шаҳридаги уйлардан бирида юз берган ёнғин 4 нафар боланинг умрига зомин бўлди, деб хабар қилмоқда ABC News.

Қайд этилишича, яна 3 киши турли даражада куйиш жароҳатларини олган. 

Округ шериф бошқармаси вакили Дуглас Дуэс Ҳатсоннинг сўзларига кўра, ҳалок бўлган болаларнинг ёши 4 ёшдан 13 ёшгача экани аниқланган. Унинг қўшимча қилишича, жабрланганларнинг аҳволи оғир бўлиб қолмоқда. 

Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.